Мазкур йиғилишда Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.2025 йилда қабул қилинган ва жорий йилнинг 12 ноябрь кунидан кучга кирган «Вазирлар Маҳкамасининг 06.12.2021 йилдаги 738-сон Қарори билан тасдиқланган шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 501-сон Қарорининг мазмун моҳияти тушунтириб берилди.
Шунингдек, ушбу қарор билан киритилган ўзгариш ва қўшимчаларнинг асосий мақсади автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишларида очиқ тендерларда ўтказиш тартиб-таомилларини соддалаштириш, тендер бўйича таклифларни баҳолаш ва ғолибни аниқлашда инсон омилини минималлаштириш ҳамда идоралараро электрон тизимларни интеграция қилиш орқали ушбу тизимни рақамлаштиришга қаратилганлиги таъкидлаб ўтилди.




